$
 12865.66
-8.36
 13510.23
-48.69
 125.14
-3.07
weather
+26
Кечаси   +14°

Иқлим таъсири ва барқарорлик учун яшил инновацияларни татбиқ этиш мухокама қилинди

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамда Осиё ва Тинч океани минтақаси учун иқтисодий ва ижтимоий комиссия (ESCAP), Осиё ва Тинч океани технологиялари трансфери маркази (APCTT) ҳамкорлигида “Иқлим таъсири ва барқарорлик учун яшил инновациялар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

 

Конференцияда 14 та давлатнинг технологиялар трансфер ва инновациялар соҳасига масъул давлат ташкилотларининг раҳбарлари, ESCAP ижрочи котиби А.С. Алисжаҳбана, APCTT раҳбари П. Сони, шунингдек, сиёсатчилар, тадқиқот институтлари вакиллари, саноат раҳбарлари ва тадқиқотчилар иштирок этди.

 

APCTT раҳбари Преети Сони конференцияда сўзга чиқиб, Осиё-Тинч океани минтақасида барқарор ривожланиш учун иқлим ўзгаришини юмшатиш ва мослашиш эҳтиёжларини қондириш учун яшил технологияларга эътибор қаратган ҳолда, APCTT аъзо давлатлар билан биргаликда Осиё-Тинч океани минтақаси учун янада барқарор келажак учун технологик инновацияларни қўллаб-қувватлаш буйича нутқ сўзлади.

 

Шунингдек, тадқиқот институтлари вакиллари, саноат раҳбарлари ва тадқиқотчилар томонидан иқлим ўзгариши ва экология муаммоларини ҳал қилишда яшил технологияларни татбиқ этиш, уларнинг транферини амалга оширишда трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди ва иқлим ўзгаришини олдини олиш учун давлатлар биргаликда иш олиб боришга келишиб олинди.