Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Аҳоли ва тадбиркорларга йил якунигача имтиёзлар берилди

Президент фармони қабул қилинди.

1 daqiqa o‘qiladi

Аҳоли ва тадбиркорларга йил якунигача имтиёзлар берилди

Аввал хабар берилганидек, “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди. Унга кўра, 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар аҳоли ва тадбиркорларга қатор имтиёзлар берилди. Жумладан,

— жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилади;

— мол-мулкини (бинолар ва автомобиль транспорти) ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади;

— ижарага берувчиларга 2020 йил учун ижара тўлови миқдорини пасайтириш мақсадида, шу жумладан тақдим этилаётган солиқ имтиёзларини инобатга олган ҳолда ижара тўловини қайта кўриб чиқиш тавсия этилади.