Тошкентда ички ишлар ходимларини коронавирусга қарши Хитой вакцинаси билан эмлаш бошланди
Тошкент ички ишлар ходимларини коронавирусга қарши Хитой вакцинаси билан эмлаш бошланди.
1 daqiqa o‘qiladi

Тошкент шаҳар ИИББ Тиббиёт бўлими шахсий таркибни COVID-19 га қарши эмлаш жараёни бошланди.
Маълум қилинишича, вакцинация Хитой Халқ Республикаси Фанлар Академияси Микробиология институти томонидан “Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd” компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган вакцина ёрдамида амалга оширилмоқда. Ушбу вакцина клиник синовлардан ўтган бўлиб, Республика вирусология ва иммунолгия илмий маркази ва Ўзбекистон Республикаси Инновациялар маркази томонидан маъқулланган.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Муҳиддин Жўраев биринчилардан бўлиб вакцинациядан ўтгани айтилмоқда.
Аввалроқ, Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабеков вакцина Ўзбекистонга олиб келингач, биринчи галда 65 ёшдан юқори бўлган шахслар, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, боғчалар тарбиячилари эмланишини айтганди.
Мавзуга доир: Қозоғистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошланди



