$
 12198.28
-30.3
 14241.49
-41.49
 156.57
0.61
weather
+26
Кечаси   +14°

Гулистондаги портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Гулистондаги портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Кеча, 7 октябрь куни Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони портлаб кетди. Портлаш оқибатида бино ва ён-атрофдаги хонадоларга маълум дарагажа зарар етган. Бир нафар фуқаро тан жароҳати олгани айтилмоқда.

Бош прокуратура Ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат бўйича Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юклатилган.

Тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Теги :
Jamiyat