$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Гулистондаги Алпомиш спорт мажмуасида портлаш содир бўлди (+видео)

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида юзага келган вазият юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун 7 октябрь куни соат 08:13 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони ёрилиши содир бўлган.


Ҳосил бўлган кинетик зарба тўлқинидан бино ойналари парчаланиб, бир нафар фуқарога тан жароҳати етган.

“Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тегишли хизматларнинг ходимлари воқеа жойига етиб бориб, фуқароларни хавфсиз ҳудудга кўчирдилар. Мазкур ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаролар йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган”, дейилади хабарда.

Теги :
Jamiyat