Ўзбекистон Исроилга ишчилар юборишни хоҳламади
2022 йил июль ойи охирида икки давлат ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистон фуқароларини меҳнат бозорининг айрим тармоқларида вақтинчалик ишга жойлаштириш тўғрисидаги битим имзоланган.
2 daqiqa o‘qiladi

2022 йил июль ойи охирида икки давлат ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистон фуқароларини меҳнат бозорининг айрим тармоқларида вақтинчалик ишга жойлаштириш тўғрисидаги битим имзоланган.
Исроил делегацияси Исроилдаги қурилиш обектларида ишлаш учун ишчилар ёллаш мақсадида Тошкентга ташриф буюрган, аммо улар ортга натижасиз қайтган.
Бюрократик баҳоналар
Исроилнинг The Marker нашри делегация аъзолари маълумотларига таяниб, маҳаллий ҳокимият идоралари турли бюрократик баҳоналар билан уларнинг ишларини фалаж қилиб, ишчиларни ёллашга имкон бермагани ҳақида хабар берган.
Ҳиндистондан умид бор, лекин
Ҳудди шу нашр манбасига кўра, Хусусий пудратчилар Ҳиндистонда 5400 ишчи ёллашга муваффақ бўлишган, бироқ улар қоғозбозлик туфайли келаси ойгача етиб бориши аниқ эмаслиги маълум бўлган.
Инқироздаги меҳнат бозори
Исроил 2023 йил 7 октябрдан кейин қурилиш соҳасида ишчиларнинг кескин танқислигига дуч келмоқда. Илгари мамлакатдаги қурилиш лойиҳаларида 76 мингга яқин фаластинлик ишлаган. Исроил ҳукумати баъзи фаластинлик ишчиларни Исроилдан чиқариб юборишга қарор қилган, шунингдек, урушдан олдин мамлакат фермер хўжаликларининг деярли 20 фоизини ташкил этган фаластинлик ишчиларнинг мамлакатга киришини тақиқлаган. Бундан ташқари, 10 мингга яқин хорижлик қишлоқ хўжалиги ишчилари, асосан, Таиланд фуқаролари Исроилни тарк этган.
Муваффаққиятсиз уринишлар
Ушбу вазият билан боғлиқ ҳолда Исроил уй-жой вазирлиги чет эллик ишчилар учун импорт квотани 20 мингга оширишга қарор қилган. Бироқ, Тел-Авивнинг Ҳиндистон, Ўзбекистон ва Шри-Ланка билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга уринишлари турли сабабларга кўра муваффақиятсизликка учраган.
Амалдаги “амалсиз” битим
Маълумот учун, 2022 йил июль ойи охирида икки давлат ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистон фуқароларини меҳнат бозорининг айрим тармоқларида вақтинчалик ишга жойлаштириш тўғрисидаги битим имзоланган. 2023 йил 7 октабрдан сўнг, Марказий Осиё давлатлари Фаластинни қўллаб-қувватлаб, Ғазо сектори аҳолисига молиявий ва гуманитар ёрдам жўнатишган.



