$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Бир қадам ортга, икки қадам олдинга

f 12 24

Ўзбекистоннинг бугунги кундаги икки энг қиммат футболчиси ҳақида кунора янгиликлар чиқиб турибди. Биз сизга энг муҳимларини илинамиз. Охирги бўлган ишлардан келиб чиқиб, икки футболчимизга ҳам бир таъриф тўғри келадигандек, гўё. Бир қадам ортга, икки қадам олдинга. Хўш, бизни бундай таъриф ишлатишга қайси ишлар "мажбур" қиляпти? 

У қолади

Ўзбекистон терма жамоаси ва ЦСКА футбол клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаев қишки трансфер ойнасида "армиячилар" сафини тарк этмайдиган бўлди. Бу ҳақда 20 ёшли футболчи билан ҳамкорлик қилувчи "ProSports" раҳбарияти маълум қилган. "Биз (https://nativenetwork.uz/) қишда Файзуллаев бўйича таклифларни кўриб чиқмаймиз. Аббос билан буни муҳокама қилдик. Бу қачон бўлиши ҳақида клуб билан умумий ички тушунчага эгамиз", - деди агент Қахор Мўминов "Sport-Ekspress" нашрига берган интервьюсида.

Йил қандай ўтди? 

Маълумот учун, Аббосбек йил давомида ЦСКА таркибида бугунга қадар 18 та расмий ўйинда иштирок этиб, 9 та ассист ва 2 гол муаллифи бўлишга эришди. Шунинг билан бирга, Аббос 6 та ўйинда энг яхши ўйинчиси ва клубида бир қанча ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга ҳам улгурди. Аббос асосий ва ёшлар терма жамоаларимиз сафида 20 ўйинда майдонга тушди ва 6 гол ҳамда 1 ассист муаллифига айланди. Аббос ўз тенгқурлари ўртасида бўлиб ўтган Осиё Кубогининг чемпиони ва турнирнинг энг яхши ўйинчиси ҳамдир. 

Хавотирли хабарлар

Аввалроқ терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродовнинг жароҳат олганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Шу кунларда Италия футболини ёритаётган манбалар Элдор Шомуродовнинг тикланиш жараёни қанча давом этиши, “Кальяри”да бу борада юзага келган вазиятга аниқлик киритишга ҳаракат қилмоқда.

Сарлинияда нашр қилинадиган La Nuova Sardegna газетаси журналистлари “Кальяри” Элдор Шомуродовнинг жароҳати туфайли январда трансфер бозорига кириши ва янги ҳужумчи қидириши ҳақида маълумот берди.

- Клаудио Раньери жароҳат туфайли бармоғидан операция қилинган Элдор Шомуродов хизматларидан анчагача фойдалана олмайди. Ўзбекистонлик футболчи икки ой атрофида даволанади.

Кейинги ойдан ҳужумчи Зито Лувумбо ҳам 13 январдан 11 февралга қадар давом этадиган Африка Миллатлари кубогида Ангола терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш учун жўнат кетади, - деб ёзди La Nuova Sardegna газетаси журналисти Стефано Амбу.

L'Unione Sarda нашри эса, “Кальяри” раҳбарияти “Рома” билан ижара шартномасини бекор қилиб, Шомуродовни Римга қайтариб юбориши мумкинлигини маълум қилди.

- Элдор Шомуродов операция қилинганидан кейин камида февраль ойининг ўрталаригача майдонга тушолмайди. Легионернинг жароҳати туфайли “Кальяри” янги ҳужумчи трансфер қилиши мумкин. Аслида клуб раҳбарияти Шомуродовни Римга қайтаришни режалаштираётгани ҳақида ҳам маълумотлар бор эди. Энди мутасаддилар тезроқ бир қарорга келиши талаб этилади, - деб ёзди L'Unione Sarda газетаси эксперти Альберо Масу.

Омадсиз мавсум

Шомуродов янги жамоаси(“Каляри”) билан янги мавсумда 12 ўйинда майдонда бўлиб, 1 тагина ассист қайд этишга муваффақ бўлди. Терма жамоа таркибида эса, 8 та ўйинда ҳаракатланиб, ўз ҳисобига 5 гол ва 2 ассист ёздириб қўйди. Асосий ҳужумчимизнинг клубдаги карерасида ҳозирча бироз турғунлик даври кузатилмоқда. Ўзбекистонлик кўплаб футбол ишқибозлари Элдорнинг Осиё Кубогида қайта ўз формасини тиклаши ва яна сермаҳсуллик кўрсатишига умид қилаётган эди. Бу орқали ҳамюртимиз клубдаги фаолиятини ҳам бир меъёрга тушириб олиши мумкин бўларди, аммо юқоридаги маълумотларга таяниб, вазият анча ёмонлашганини кўришимиз мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам ҳужумчимизга соғлик ва саломатлик тилаймиз.