$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон Осиё Кубоги олдидан энг муҳим ўйинчисини йўқотди

Edlor Shomurodov Элдор Шомуродов

Кеча ижтимоий тармоқларда бутун ўзбек футболи муҳлислари дилини хира қилган хабар тарқалди. Миллий терма жамоамиз сардори ҳамда Италия А Сериясининг "Кальяри" футбол клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов машғулот пайтида жароҳат олди. Албатта, бу узоқ кутилган ва яқинлашиб келаётган Осиё Кубоги олдидан ватанимиз бош жамоси учун жуда катта йўқотиш. Элдорнинг қитъа кубоги мусобақасини ўтказиб юбориши мумкин. Футболчи кеча чуқурлаштирилган тиббий текширувлардан ўтган.

Проффессионал шифокор муносабати

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ шифокори ҳамда Ўзбекистон футболида ўз ўрнига эга бўлган таниқли спорт шифокори Аброр Пирриев ўз саҳифасида футболчининг ҳолатига тиббий билимига асосланган ҳолда муносабат билдирди. Аброр Пирриевнинг ёзишича, футболчининг ўнг оёқ 2-кафт суяги (плюсневой кость) синган. Белгиланган қайта текширув ҳам ушбу ташхисни тасдиқлайдиган бўлса, синиш тури ва танланадиган даво усулига қараб, хужумчимизни ўртача 1,5 ой футбол майдонида, ўз-ўзидан бўлажак Осиё Кубогида ҳам кўра олмаслигимиз мумкин. “Элдор олган жароҳат жиддий бўлиб чиқмаслигига, хабар ва тахминлар эса хато бўлиб чиқишига умид қилган ҳолда унинг тезроқ сафга қайтишини тилаб қоламиз.”, - деб ёзади шифокор.

Элдор Шомуродовнинг Қатарга бориш эҳтимоли қандай?

Бугун тармоқда Шомуродовнинг олган жароҳатни даволаш учун 30-45 кун вақт етарли бўлиши мумкин, деган хабарлар пайдо бўлди. Осиё Кубоги стартига 27 кун қолганини ва эндиликда рўйхатдан 23 та эмас, 26 та футболчини ўтказиш мумкунлигини инобатга олсак, футболчининг соғайиш имкониятини тўғри баҳолаган ҳолда, 26 футболчидан бири сифатида Элдорни рўйхатдан ўтказиш мумкин. Шунда бўлган тақдирда, Элдор бизга ,тахминан, чорак финал босқичидан бошлаб ёрдам бериши мумкин бўлади(чорак финал ўйинлари 2-3 февраль кунлари бўлиб ўтади).

Турғунлик даври

Маълумот учун, Шомуродов “Каляри” билан янги мавсумда 12 ўйинда майдонда бўлиб, 1 тагина ассист қайд этишга муваффақ бўлди. Терма жамоа таркибида эса, 8 та ўйинда ҳаракатланиб, ўз ҳисобига 5 гол ва 2 ассист ёздириб қўйди. Асосий ҳужумчимизнинг клубдаги карерасида ҳозирча бироз турғунлик даври кузатилаётган эди.