$
 12142.10
-52.11
 14079.98
95.66
 150.53
0.56
weather
+26
Кечаси   +14°

Бугун “Оқ бўрилар” овга чиқади

ф 13

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогидаги юришини бошлайди. Дастлабки рақиб — Сурия. Учрашув соат 22:30 да “Жассим бин Ҳамад” стадионида старт олади.

Ўзаро ўйинлар тарихи

Ўзбекистон ва Сурия Осиё кубогида шу вақтгача бир маротаба тўқнаш келган. 1996 йил БААда бўлиб ўтган турнирнинг сўнгги турига вакилларимиз битта ғалаба ва битта мағлубият билан етиб келган. 3-турда Сурия билан бўлиб ўтган тўқнашувда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, шундан сўнг гуруҳнинг сўнгги ўринида қолиб кетганмиз. Умумий ҳисобда икки жамоа 6 маротаба тўқнаш келган бўлиб, шундан 3 тасида Сурия, 2 тасида Ўзбекистон ва 1 та ўйин дурранг натижа билан якунланган. Голлар нисбати икки жамоада ҳам бир хил — 5 та.

Ўртача ёш 

Сурия терма жамоаси таркиби нисбатан тажрибали футболчилар билан тўлдирилган бўлиб, уларнинг ўртача ёши 28,3 ёшни ташкил қилади. Ўзбекистон таркиби эса, нисбатан ёшроқ ва бир нечта тажрибали футболчилар билан мусобақада иштирок этади. Бизнинг жамоамиз ўртача ёши 26,4 ёшни ташкил қилади

Нархлар тафовути

Одатда, бу даражадаги турнир ва ўйинларда нарх кўп нарсани белгилаб бермаса-да, шу орқали футболчилар даражасига бироз бўлса ҳам олдиндан баҳо бериш мумкин бўлади. Шундай қилиб, рақибларимизнинг умумий нархи 16,5 млн. евро. Таркибдаги энг қиммат ўйинчи — Омар Харбин. Унинг айни дамдаги нархи — 4,5 млн. еврони ташкил қилмоқда. 

“Оқ бўрилар”нинг трансфер нархи Сурияга нисбатан бирмунча қиммат бўлиб, 26,4 млн. еврога баҳоланмоқда. Таркибимиздаги нархи энг баланд футболчи — Аббосбек Файзуллаев ва унинг бугунги нархи 4 млн. евро.

Осиё кубокларидаги умумий натижалар

Ўзбекистон ўз тарихидаги ушбу мусобақага тегишли ўйинларда қуйидагича натижа қайд этган: 28 та ўйин, 13 та ғалаба, 4 та дуранг, 11 та мағлубият, 42 та гол урилган, 47 та гол ўтказилган.

Сурия терма жамоасида ҳам Осиё Кубоги мусобақаларидаги умумий статистика нисбатан ёмонроқ. Уларнинг натижаси қуйидагича: 21 та ўйин, 7 та ғалаба, 3 та дуранг, 11 та мағлубият, 17 та гол урилган, 28 та гол ўтказилган.

Мусобақа стартлари 

Ўзбекистон, одатда, Осиё кубогини бошлаб олишда катта муаммоларга дуч келмаган. Жамоамиз чемпионатнинг илк баҳсида 7 бора ўйнаган бўлса, шулардан 5 тасида зафар қучган. 

Сурия терма жамоасида эса, аксинча вазият умуман бошқача. Жамоа дастлабки 6 та баҳснинг фақатгина биттасида ғалаба қозонган. 3 марта дуранг ўйнаб, 2 бора мағлубиятга учраган. Терма жамоа умумий кубокда 21 та учрашув ўтказиб, шулардан 10 тасида зафар қучган. 

Имкониятлар — (Ўзбекистон ғалабаси, дурранг, Сурия ғалабаси)55%-30%-15%. 

Сурия терма жамоаси ҳақида батафсил маълумотни сайтимизда чиқарилган аввалги мақола орқали ўқиб олишингиз мумкин.