$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ёлғон хабар ортидан қорақалпоғистонлик журналистлар кечаси прокуратурага чақирилган

Ёлғон хабар ортидан қорақалпоғистонлик журналистлар кечаси прокуратурага чақирилган Иллюстрация

Маълумки, 25 июль куни ижтимоий тармоқларда Repost.uz сайтида чиққан Муса Ерниязов ўлими ҳақида хабарлар тарқалди. Қизиғи, хабар 20 июль санаси билан чиқарилган. Ушбу янгиликни бир неча блогерлар ва қатор интернет нашрлари ўз каналларида эълон қилишди. Жумладан, Makan.uz ва Kruz.uz таҳририятларида эълон қилинди. Kar24.uz ўз ушбу маълумотни олган бўлса-да эълон қилишга шошилмаган.

Бироз вақт ўтиб, Repost.uz нашри бузилгани ва мазкур ёлғон хабар унинг ихтиёрига қарши жойлаштирилганини айтиб раддия берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ҳам сенатор Муса Ерниязов ўлими ҳақидаги маълумотни инкор қилди.

Мазкур хабар ортидан Қорақалпоғистондаги интернет нашрлари — Makan.uz, Kruz.uz ва Kar24.uz бош муҳаррирлари кечаси прокуратурага чақирилган. Makan.uz раҳбари Лолагул Қаллихановани уйидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари олиб кетишган. Икки нафар журналистнинг телефон ва ноутбуклари олиб қўйилган. Улардан айримлари идорада 4 соатгача ушлаб турилган.

Қорақалпоғистон прокуратураси таҳририятлар муҳаррирлари, шунингдек, блогер Шухрат Саидахмадов улар билан профилактик суҳбат олиб борилиб, тушунтириш хатлари олинганини билдирди.

Лолагул Қаллиханова «Газета.uz»га берган интерьвюсида Муса Ерниязов ўлими ҳақидаги Repost.uz хабарини танишидан олганини айтган.

Кейин у Repost.uz сайтидаги хабар 20 июлдан эканлигига эътибор берган ва скриншот қилиб чиқарган. Матнда Жўқорғи Кенгес матбуот хизматини аниқлик киритишни ҳам сўраган. Бироздан кеин эса Repost.uz ва Жўқорғи Кенгесдан раддия чиқади.

Makan.uz раҳбари Repost.uz'га таяниб берган хабари учун жавоб бериши керак эмаслигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Матбуот хизмати билан ҳам шунга ўхшаш ҳолат рўй берганди. Улар вилоят ҳокимининг ўлими ҳақидаги ёлғон хабарларга ишониб тезкор муносабат билдиришганди. Бироқ Қорақалпоғистондагидан фарқли ўлароқ бу ерда ушбу фейк хабар ортидан “сухбат”га чақириш ҳолатлари учрагани йўқ.