Ўзбекистон ва Қозоғистон энергетика соҳасидаги алоқани жадаллаштиради
Ўзбекистон ва Қозоғистон энергетика соҳасидаги алоқани жадаллаштиради
1 daqiqa o‘qiladi

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Қозоғистон элчиси Бейбут Атамқуловни қабул қилди.
Учрашув чоғида замонавий босқичда Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.
Олий даражада эришилган келишувлар ижроси жараёни ошириш юзасидан фикр алмашилди. Парламентлар, вазирлик ва идоралар, икки мамлакат ҳудудлари йўналишида бўлиб ўтадиган тадбирларнинг турли жиҳатлари кўриб чиқилди.
Савдо, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги алоқаларни жадаллаштиришнинг муҳимлиги эътироф этилди. Томонларнинг халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги мулоқотни давом эттиришга тайёрлиги маълум қилинди.
Қардош халқлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашнинг муҳим омили бўлган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни кенгайтириш учун имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.



