$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон аҳолиси 36,8 млн кишига етди

demography demografiya

2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 36 799 756 кишини ташкил этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги ўз маълумотларига асосланиб хабар бермоқда

2,2 фоизга ошган

Қайд этилишича, республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ошган.

Мамлакат аҳолиси 2023 йил бошидан буён 774,8 минг кишига кўпайган. Аҳоли 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 64,6 минг кишига, ҳар бир кунида эса доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига ошган.

Демографик дивиденд

Аввалроқ Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Ўзбекистоннинг демографик ҳолатида кескин ёшариш жараёни кузатилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Қайд этилишича, охирги беш йилда туғилишнинг кескин ортиши мамлакат демографик дивиденд бўсағасида турганлигидан дарак беради.

📌Демографик дивидендбу мамлакатда меҳнатга лаёқатли аҳолининг улуши болалар ва қариялар улушидан ошиб кетганда ва туғилишнинг пасайиши натижасида юзага келадиган иқтисодий ўсиш салоҳияти.

Демографик босим

Ҳисоб-китобларга асосан Ўзбекистонда демографик босим 2000 йилларда 92,2 кишини ташкил қилган (болалар босими — 78,1, кексаларники — 14,2). Босим 2013 йилга келиб энг қуйи кўрсаткич, яъни — 62,0 га пасайди ва 2022 йилга келиб 75,8 кишига кўтарилди. 2030 йилга бориб, республикада босимнинг мўътадил ўсиши (84,2 киши) кутилмоқда (болалар босими — 59,7, кексаларники — 24,4).

Теги :
Jamiyat