Статистика: 2020 йилда Ўзбекистонда қайси касалликдан энг кўп ўлим ҳолати кузатилди?
Ўтган 6 ойда Ўзбекистон бўйича вафот этганлар 74,6 минг нафарни ташкил қилмоқда.
1 daqiqa o‘qiladi

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондаги демографик ҳолат бўйича маълумотларни эълон қилди.
Унда келтирилишича, ўтган 6 ой ичида (январь-июнь) Ўзбекистон бўйича вафот этганлар 74,6 минг нафарни ташкил қилмоқда.
Улардан 59,3 % и қон айланиш тизими касалликларидан, 9,5 % и ўсимталардан, 4,9 % и овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,8 % и бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 4,7 % и нафас олиш аъзолари касалликларидан, 1,3 % и юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 15,5 % и бошқа касалликлардан вафот этган.
Шунингдек, статистик маълумотларда 1 ёшгача вафот этган болалар сони 4,1 минг нафарни ташкил қилмоқда. Уларнинг 52,7 % и перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 22,3 % и нафас олиш аъзолари касалликларидан, 10,7 % и туғма аномалиялардан, 3,6 % и юқумли ва паразитар касалликлардан, 1,9 % и бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 0,6 % и овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 8,2 % и бошқа касалликлардан вафот этган.



