$
 12865.66
-8.36
 13510.23
-48.69
 125.14
-3.07
weather
+26
Кечаси   +14°

Боғча тарбиячисининг қилган хатоси қимматга тушди

child abuse

Боғча деганда болаларни шахс, жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида тарбиялайдиган маскан тушунилади. Аммо баъзи ота-оналар айрим мактабгача таълим тарбиячиларининг қўполлиги сабабли фарзандининг руҳиятига зиён етмаслиги учун уларни боғчага беришга чўчишади. Шундай нохуш ҳолат куни кеча Чирчиқ шахрида кузатилди.

Аламини боладан олган тарбиячи

Болалар омбудсмани мазкур ҳолатнинг назоратга олинганини билдириб, воқеанинг айрим тафсилотларини маълум қилди.

Аниқланишича, воқеа Чирчиқ шаҳридаги хусусий мактабгача таълим муассасасида 8 феврал куни содир бўлган. Тарбиячининг айтишига қараганда, оилавий сабабларга кўра асабий бўлганлиги туфайли ухлолмай йиғлаётган қизчага бир неча бор бақириб, сўнг уни ҳожатхонага қамаб қўйган.

Болага қилинган қўполлик жавобсиз қолмаслиги лозим

Кузатув видеосида боланинг каравотда ўтириб йиғлаётгани акс этган. Тарбиячи яна бир болани ётқизади ва қизни ётиши учун қўполлик билан қичқиради. Бола йиғлашни тўхтатмаганлиги сабабли, аёл ўрнидан туриб, уни тўсатдан ётоқдан кўтаради ва ҳожатхонага қамаб қўяди. 

“Тарбиячининг бундай жазо қўллаши бола манфаатларига мутлақо зиддир. Боланинг руҳий саломатлигига, шаъни ва қадр-қимматига зарар етказувчи бундай ҳаракатлар жавобсиз қолиши мумкин эмас”, — дейилади Омбудсман баёнотида

Ишсиз қолган хусусий MTT ходимаси

Ҳозирда тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси 5-бандига мувофиқ - ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги сабабли иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Ҳодиса юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.