$
 12655.02
22.14
 13725.63
58.12
 144.28
-0.24
weather
+26
Кечаси   +14°

Конституциянинг Брайл алифбосидаги шакли тайёрланди

Konstitutsiya


Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан янги таҳрирдаги Конституциянинг Брайл алифбосидаги шакли тайёрланди ва нашр қилинди.

Ушбу нашрлар Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ва бошқа ташкилотлар орқали ногиронлиги бўлган шахсларга мақсадли етказилади. Бундан ташқари, барча аҳолининг Конституция нормалари билан қулай шаклда танишиши учун Конституция нормаларининг аудио формати ҳам тайёрланди.

Конституциянинг 65 фоизи янгиланган

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга кирганди. Бунга 30 апрел куни бўлиб ўтган референдум натижасига кўра 11 та моддадан иборат тегишли қонуннинг қабул қилиниши асос бўлди. Қонуннинг 1-моддасига Конституциянинг янги таҳрири илова қилинган.

Бунга қадар 1992 йилдан буён констититуцияга жами 15 марта ўзгартиш киритилган эди. Бу сафар эса ўзгаришлар кўлами катталиги сабаб ҳужжатнинг янги таҳрири қабул қилинди. Янгиланиш натижасида, бош қомусдаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошди. Умуман, расмийларга кўра, конституция 65 фоизга янгиланган.