«Бойлар ва камбағаллар бошқа-бошқа вакцина оляпти деган маълумотлар ёлғон» – ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили
Аввалроқ Ўзбекистонга 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келингани ҳақида хабар берилганди. Айни пайтда АОКАдаги матбуот анжуманида мазкур вакцина бўйича маълумотлар берилди.
1 daqiqa o‘qiladi

Аввалроқ Ўзбекистонга 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келингани ҳақида хабар берилганди. Айни пайтда АОКАдаги матбуот анжуманида мазкур вакцина бўйича саволларга жавоб қайтарилди.
Хусусан, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде бойлар ва камбағаллар ҳар хил вакцина олиши ҳақидаги гап-сўзларни рад этди.
«Шу кунгача жаҳон миқёсда 28 миллион доза вакцина тарқатилди. Уларнинг аксарияти Корея ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган. Глобал дастур доирасида 190 та мамлакат қамраб олинган. Ушбу 190 давлат ичидан 98 таси ўзлари буюртма бериб олмоқда. Бойлар бошқа вакцина, камбағаллар эса бошқа вакцина оляпти деган маълумотлар ёлғон», – деди ЮНИСЕФ вакили.
Шунингдек, у ОАВ вакилларидан вакцинация масаласини холис ёритиб боришни сўраб, дезинформация инқирозли ҳолатни давом эттиришини таъкидлади.



