$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонга 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди

Бугун, 17-март куни  соат 01:30да Тошкент халқаро аеропортига COVAX дастури доирасида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинасининг 660 минг дозадан иборат дастлабки партияси етиб келди.

Ушбу юкни кутиб олишга чиққан UNISEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде AstraZeneca ваксинаси билан боғлиқ турли салбий хабарларга изоҳ бериб ўтди.

– Бу вакцинани ҳеч қайси давлат рад этгани йўқ. Ҳозирда бир неча мамлакат ундан фойдаланишни вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилган. Эмланганлар орасида кузатилган ножўя таъсирлар айнан AstraZeneca вакцинаси билан боғлиқлиги тўғрисида узил-кесил хулоса йўқ. Шунинг учун ҳам ЖССТ эмлаш жараёнини давом эттиришни тавсия қиляпти, – деди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде.

Теги :
Jamiyat