$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Болали бўлганингиз ҳақида янглиш смс хабар олишингиз мумкинми?

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга моддий ёрдам қандай тайинланади?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган икки фуқаронинг фарзандли бўлгани ҳақида янглиш смс-хабар олганлиги билан боғлиқ ҳолат Давлат хизматлари агентлиги томонидан ўрганилди ва қуйидагилар маълум қилинади. 

ДХА ахборот хизмати хабарига кўра, Давлат хизматлари агентлиги томонидан ФҲДЁ соҳасидаги давлат хизматларини такомиллаштириш, ортиқча бюрократия ва қоғозбозликни олдини олиш ҳамда фуқароларнинг хабардорлигини ошириш бўйича қатор чоралар кўрилмоқда. Хусусан, туғилганликни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишда ҳам ота-оналардан ортиқча маълумотномалар талаб қилиш бекор қилиниб, тиббиёт муассасаси томонидан туғилган бола ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритилганда дарҳол ота-онага смс-хабарнома юборилиши жорий қилинди. 

Айрим ҳолатларда муассасалар масъуллари томонидан фуқарога тегишли телефон рақами хато киритилиши (техник хато ёки фуқароларнинг ўзлари томонидан нотўғи рақамлар берилиши) натижасида смс-хабар бошқа шахсга юборилиши мумкин. 

Бироқ, ўрганиш давомида ижтимоий тармоқда тарқалган смс-хабар Давлат хизматлари агентлиги ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот тизимлари орқали юборилмаганлиги аниқланди.

 Давлат хизматлари агентлиги томонидан «боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси тайёр бўлганлиги» мазмунидаги смс-хабар юборилмайди. 

(Маълумот учун: туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома фуқаронинг ФҲДЁ бўлимларига қилган мурожаатига асосан расмийлаштирилади ва ўша вақтнинг ўзида чоп қилиб берилади)

Шунингдек, ФҲДЁ соҳасига оид смс-хабарлар «FHDYO» ёки «SMSINFO» алфа номларидан юборилиши маълум қилинади.

Ижтимоий тармоқларда қайд этилган ҳолатда эса, смс-хабар «FHDYO» алфа номидан юборилган. Яъни қайд этилган смс-хабар Давлат хизматлари агентлиги ахборот тизими орқали юборилмаган. Мазкур ҳолатда, смс-хабар бошқа шахслар томонидан (эҳтимол, шахснинг танишлари томонидан ҳазил тариқасида) юборилган бўлиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар!

Агар Сизга, юқорида келтирилган мазмундаги хабарлар келса ва бу сизни шубҳалантирса (Сиз давлат хизматидан фойдаланиш учун мурожаат этмаган бўлсангиз), Давлат хизматлари агентлигига 1148 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин, - дейилади агентлик хабарида.

Теги :
Jamiyat