$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Ижтимоий тармоқларда Ўктам Барноевнинг вафоти ҳақидаги хабарлар тарқалди. Расмийлар ҳозирча муносабат билдирмади

Ижтимоий тармоқларда Ўктам Барноевнинг вафоти ҳақидаги хабарлар тарқалди. Расмийлар ҳозирча муносабат билдирмаяпти

Ижтимоий тармоқларда Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари собиқ ҳокими Ўктам Барноевнинг коронавирус асоратларидан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳозирча расмийлар буни тасдиқлашгани йўқ.

Шундай хабарлардан бирини чоп этган телеграм канали муаллифи, кейинроқ бу хабарни ўчириб ташлаган. Ҳозирча бу бўйича расмий маълумот берилмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 30 июль куни Ўктам Барноевнинг коронавирусдан даволанаётгани ҳақида хабар берилганди.

Ҳукуматга яқин манбаларнинг маълум қилишича, Ў.Барноевда коронавирусдан кейин, инсулт кузатилган. Сўнг даволаш ва бош миясида жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун Германияга олиб кетилган. У Германияда вафот этгани айтилмоқда.