$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Абдулла Арипов Қирғиз Республикасига етиб борди

Фото: Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати Фото: Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати

Бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга етиб борди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «Манас» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси — Президент Администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаров кутиб олган.

Маълумот учу, Абдулла Арипов ЕОИИ кузатувчи-давлати делегацияси раҳбари сифатида Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши мажлисида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Кампиробод сув омборини биргаликда бошқариш бўйича битим имзолаганди. Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати ушбу сув омбори тўғрисидаги келишувни маъқуллагани, шунингдек, Қирғизистон билан чегара ва Кампиробод сув омборига оид келишувларни имозлагани ҳақида хабар берилган.