$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

АҚШ Ўзбекистонга COVID-19 га қарши кураш учун 2,3 млн. долларлик тиббий жиҳозлар берди

АҚШ Ўзбекистонга COVID-19 га қарши кураш учун 2,3 млн. долларлик тиббий жиҳозлар берди

Америка Қўшма Штатлари Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали Ўзбекистонга COVID-19 га қарши курашиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун 2,23 миллион долларлик тиббий жиҳозлар етказиб берди. Бу ҳақида 9 октябрь кун AҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Қайд этилишича, тиббий ускуналар лаборатория ускуналари ва 100 мингта тест ўтказиш учун зарур бўлган реагентларни ўз ичига олган. Улар мамлакатнинг COVID-19 ни аниқлаш учун хавфсиз ва тезкор синов ўтказиш салоҳиятини сезиларли даражада ошириши кутилмоқда.

Шу кунгача АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга COVID-19 эпидемиясига қарши курашишда ёрдам бериш учун 8,8 миллион АҚШ доллари ажратди. Сентябрь ойида USAID Ўзбекистонга 200 та сунъий нафас бериш аппаратини тақдим этган эди.

Мавзуга оид:

АҚШ Ўзбекистонга 2,6 миллион долларлик тиббий ускуналарни топширди.

АҚШ Ўзбекистонга 200 та ўпкани сунъий шамоллатиш мосламаси юборди.

Теги :
Jamiyat