$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

АҚШ Ўзбекистонга 200 та ўпкани сунъий шамоллатиш мосламаси юборди

АҚШ Ўзбекистонга 200 та ўпкани сунъий шамоллатиш мосламасини тақдим этди

АҚШ томони мамлакатимизга умумий қиймати 2,5 миллион доллар 200 та ўпкани сунъий шамоллатиш мосламасини юборди. Бу ҳақида “Дунё” АА хабар берди.

Ўпкани сунъий шамоллатиш мосламаси Президент Дональд Трамп маъмурияти томонидан июнь ойида эълон қилинган инсонпарварлик ёрдамининг бир қисми сифатида тақдим қилинмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши кураш чораларини қўллаб-қувватлаш учун тақдим этилган тиббий жиҳозлар Вашингтондаги элчихонамиз томонидан Оқ уй маъмурияти, АҚШ Давлат департаменти ва Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) вакиллари билан ўтказилган қатор маслаҳатлашувлар натижасида Ўзбекистонга етказиб берилди.

Жиҳозларнинг техник хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар дипломатик ваколатхонамизнинг USAID идораси вакиллари ва Калифорния университети эксперт-анестезиологлари билан учрашувда тақдим этилди.

Маълум қилинишича, асбоб-ускуналар тиббий технология ва дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича 40 йилдан ортиқ тажрибага эга Американинг «Zoll Medical Corporation» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.

Қайд этилганидек, ўпкани сунъий шамоллатиш мосламалари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш муассасаларининг техник инфратузилмасини ҳисобга олган ҳолда махсус буюртма асосида ишлаб чиқарилди. Воситалар стационар даволанишда, ҳаво тиббий транспортида ёки тез ёрдам машиналарида ташиш пайтида интенсив терапия учун ишлатилади.

Калифорния университети амалиётчилари мосламаларнинг COVID-19 билан касалланганларни даволашда, шу жумладан, бемор нафас олишда қийналганда ва касалликнинг оғир босқичларида самарали эканини тасдиқлади. Ушбу қурилмалар ўпкани сунъий равишда шамоллатишнинг турли усулларидан фойдаланиш, турли ёшдаги беморлар ҳаётий функцияларини қўллаб-қувватлашга имкон беради.

Ушбу мосламалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимизнинг барча минтақаларидаги 62 та тиббиёт муассасаси ўртасида тақсимланиши айтилмоқда