$
 12627.02
12.22
 13494.50
-132.01
 142.18
-1.15
weather
+26
Кечаси   +14°

АҚШ Ўзбекистон фуқаросига қарши санкция қўллади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

АҚШ Молия вазирлиги санкцияларига тушган 10 нафар шахс рўйхатида Ўзбекистон фуқароси Макс Пифлакс ҳам бор. У «Россия ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлаш бўйича чекловлардан қочаётган» шахс сифатида қайд этилган.

АҚШ Молия вазирлиги Россия билан алоқадор жисмоний ва юридик шахсларга қарши янги санкциялар пакетини эълон қилди. Унга кўра, Россия билан алоқадор 10 нафар жисмоний ва 12 та юридик шахсга нисбатан санкциялар жорий қилинди.

Рўйхатга Сингапур, Латвия, Кипр, Исроил, Россия ва Ўзбекистон фуқаролари киритилган.

Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) маълумотларига кўра, рўйхатда қуйидагиларнинг номи келтирилган:

Маркс Блатс (Латвия);

Серена Би Лин (Сингапур);

Игорь Пальниченко (Кипр);

Макс Борисович Пифлакс (Ўзбекистон) ва унинг ўғли Гилад Пифлакс (Исроил);

Александр Вольфович (Вольфовиц) (Кипр, Исроил);

Ариэль Вольфович (Вольфовиц) (Кипр);

Станислав Вольфович (Вольфовиц) (Кипр, Исроил);

Игорь Зименков (Исроил, Россия);

Натан Зименков (Россия).

Юридик шахслар орасида:

Asia Trading & Construction PTE LTD (Сингапур);

DES Defense Engineering Solutions LTD (Исроил);

Elektrooptika SIA (Латвия);

GBD LTD (Кипр);

GMI Global Manufacturing & Integration LTD (Кипр);

Kliosa LTD (Кипр);

Mateas LTD (Кипр);

Pitaron LTD (Кипр);

Terra-AZ LTD (Кипр);

Texel FCG Technology LTD (Исроил);

U-Stone LTD EOOD (Болгария)

VFC Solutions LTD (Кипр) мавжуд.

OFACда қайд этилишича, юқорида санаб ўтилган компаниялар ва жисмоний шахслар Россия ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлаш мақсадида санкциялардан қочаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг «глобал тармоғи» ҳисобланади.

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Макс Борисович Пифлакс 1962 йил 14 июнда туғилган, Ўзбекистон фуқаролигига эга. У «Зименков» тармоғи аъзоси бўлиб, DES Defense Engineering Solutions LTD (Исроил) компанияси билан алоқалари мавжуд.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Россия корхоналарига қарши санкциялар режимини бузгани учун Ўзбекистоннинг Promcomplektlogistic компаниясига нисбатан чекловларни жорий қилганди. У бошқа компаниялар қаторида «Россия ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлаш»да гумон қилиниб, «қора рўйхат»га киритилган.