$
 12875.06
13.23
 13406.80
-90.4
 124.75
-0.72
weather
+26
Кечаси   +14°

Парвоз кечиктирилса, йўловчиларга қандай бепул хизматлар кўрсатилади?

airport aeroport kutish

Uzbekistan Airports парвоз кечиктирилганида авиаташувчи бепул тақдим этиши лозим бўлган асосий хизматлар тўғрисида маълумот берди.

Бу шарт!

Парвоз кечикиши ҳар ким билан содир бўлиши мумкин бўлган ҳолат, айниқса, ноқулай об-ҳаво шароити ёки самолётдаги техник муаммолар туфайли. 

Турли авиакомпанияларда йўловчиларга хизмат кўрсатишнинг турли хил шартлари бор, аммо парвоз кечиктирилганида авиаташувчи бепул тақдим этиши лозим бўлган асосий хизматлар мавжуд:

  • телефон орқали бир маротаба суҳбат, электрон почта хабарини юбориш ёки бошқа алоқа усулларидан бир марталик фойдаланиш;
  • кутиш вақтида ичимлик суви ва иссиқ овқат билан таъминлаш;
  • агар кутиш вақти ташувчининг қоидаларида белгиланган муддатдан ошиб кетган тақдирда, меҳмонхона билан таъминлаш;
  • жўнаб кетишни кутиш даврида йўловчини вақтинча яшаш жойига ва ундан олиб келиш учун транспорт билан таъминлаш;
  • чиптада кўрсатилган ва ўтказиб юборилган транзит рейслари билан боғлиқ харажатларни қоплаш ёки қайта брон қилиш.

Таъкидланишича, кичик болалари (7 ёшгача) бўлган барча йўловчиларга, парвознинг кечикиш вақтидан қатъий назар, она ва бола хонасига кириш ҳуқуқи берилиши лозим.