$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда аёлини калтаклаб, нажас едирган зўравон ҳибсга олинди

Тошкентда аёлини калтаклаб, нажас едирган зўравон ҳибсга олинди

Ижтимоий тармоқларда эри томонидан аёвсиз калтакланиб, тувакдаги нажасни ейишга мажбур қилинган аёл видеоси тарқалди.

Маълум бўлишича, видео 1 октябрь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани «Оққўрғон» маҳалласида олинган. Унда эр хотинига ўлдириш билан таҳдид қилиб, боласининг нажасини едираётгани акс этган. Ота ўз қизига таҳдид қилиб, ҳолатни видеога олишини буюрган. Икки фарзандли аёл ҳаётига хавф солингани сабаб уйдан кетишга мажбур бўлган.

Аёлнинг сўзларига кўра, эри билан 14 йилдан бери яшаб келади. Бу даврда у эри томонидан мунтазам равишда калтакланган. Жароҳатларини уйида даволашга мажбур бўлган. Эр хотинининг ота-онаси вафот этгач, улар яшаган уйни соттириб юборган.

Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилишича, шу куннинг ўзида 102 га аёл эри 46 ёшли эри томонидан калтаклангани ва унга нисбатан зўравонлик қилинганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Aёлга етказилган жароҳатларнинг оғирлигини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланди.

Ҳолат юзасидан Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 1-қисми ("Қийнаш") бўйича жиноят иши қўзғатилиб, зўравон эр ҳибсга олинган. Тергов давом этмоқда.

7 октябрь куни аёлга ҳимоя ордери топширилиб, ҳозирда аёл ва унинг вояга етмаган болалари Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказига вақтинча жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шунга ўхшаш ҳолат Самарқанд вилоятида ҳам кузатилганди. Ўшанда эри томонидан 8 йил давомида хўрлаб келинган, ҳатто бир сафар эри томонидан ишлатилган памперсни ейишга мажбур қилинган аёл ҳақидаги хабарлар жамоатчилик норозилигига сабаб бўлганди.

Теги :
Jamiyat