$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Эри томонидан аёвсиз калтакланган самарқандлик аёл бўйича расмий муносабат билдирилди

Эри томонидан аёвсиз калтакланган самарқандлик аёл бўйича расмий муносабат билдирилди

22 август куни ижтимоий тармоқларда самарқандлик аёлнинг эри томонидан калтакланаётгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин танқид ва эътирозларига сабаб бўлди. Жумладан, блогер Ақида Ҳанум ҳолатни ўрганиб, Facebook’да мунтазам ёритиб борди.


Блогернинг сўнгги постларига кўра, ҳокимят вакиллари аёлни эри билан яраштиришга уринишлар бўлган. Шунингдек, ижтимоий тармоқдаги эфирда аёл эри томонидан 8 йил давомида хўрлаб келингани, ҳатто бир сафар эри томонидан ишлатилган памперсни ейишга мажбур қилинганини айтиб, у билан ярашиш нияти йўқлигини билдирган.

Видео ижтимоий тармоқларни “портлатгач” аёлнинг ери жавобгарликдан қочиб кетади. ИИБ ходимлари эртаси куни уни Тошкент шаҳрида қулга олиб, 24 август куни Самарқандга келтиришади.


Бу ҳолат бўйича Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳам ўз муносабатини билдирди. Самарқанд шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари ўринбосари Зебинисо Раҳмоновага кўра, ҳозирда аёлга тиббий, руҳий ёрдам кўрсатилмоқда. Руҳшунос мутахассис ҳар куни у билан мулоқот олиб бориб, тегишли муолажаларни амалга оширмоқда. Шунингдек, унга ва фарзандларига тиббий кўмак кўрсатилиб, вақтинча яшаши учун шароит яратилган. Тергов-суриштирув ишлари давом этаётгани, унга тазйиқ ёки бирон-бир таҳдидларнинг олдини олиш учун аёлнинг қаерда эканлиги ҳақида маълумотлар очиқланмаслиги маъқул кўрилган. Шунингдек, блогер Ақида Ҳанум ҳам бир неча бор куёвнинг қариндошлари томонидан турли тазийқ ва босимлар ўтказилаётгани, унинг яшаш манзилини билиш учун яқинлари ҳам сиқувга олиниётгани ҳақидаги постларни эълон қилди.

Аёлнинг оиласи, маҳалласига бориб, вазиятни ўрганилганда оиласи, қайнона-қайнотаси келини ҳақида жуда яхши фикрлар билдириб, ўша куни келини огоҳлантирмай қариндошиникида қолиб кетгани ва жанжал шундан келиб чиққанини билдиришган.

“Аёл бир неча йилдан бери таҳқир, хўрланишлар остида яшаб келса-да, аммо бирор марта на маҳаллага, на бошқа ташкилотга мурожаат қилмаганини айтди. Шунинг учун маҳаллада бу оила нотинч оила сифатида рўйхатда турмайди”, дейилади ҳокимлик муносабатида.

Ижтимоий тармоқларда кенг жамоатчилик шунча гапдан кейин ҳам ҳокимият оилани яраштиришга уринаётганига кескин норозилик билдиряпти. Ҳозирда тергов жараёнлари давом этмоқда.

Теги :
Jamiyat