$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

Энди IT сертификатига эга бўлган қизлар ҳам Зулфия мукофотини олишлари мумкин

Zulfiya mukofoti

Ўзбекистон Президенти томонидан Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди.

“IT”чи қизлар ҳам Зулфияга давогарлик қилишади

Президентнинг 2024 йил 7 февралдаги фармони билан “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, эндиликда ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланади.

Зулфия қандай мукофот?

Зулфия номидаги мукофот –Ўзбекистон давлат мукофотларидан бири. У Биринчи Президентимиз И. Каримовнинг 1999 йил 10 июндаги фармонига биноан таъсис қилинган. Мукофот Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иккитадан вакилаларига ҳар йили Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида топширилади.

Давлат мукофоти билан тақдирлашнинг эски тартиби

Аввал Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга берилар эди.

Мукофотга даъвогар қизлар давлат мукофоти комиссияси белгилаган тартиб асосида сўнгги 2 йилдаги фаолиятида эришган ютуқлари ҳақида ҳужжатлар тўпламини йиғиб тақдим этади.

Туман/шаҳар, вилоят ва республика миқёсидаги саралаш жараёнларида комиссия томонидан маъқулланган номзодлар рўйхати Президент администрациясига киритилади. Президент администрациясида танланиб, ғолиб деб топилган 28 нафар лауреатга кўкрак нишони, олий таълимнинг бакалавриат/магистратура босқичида синов имтиҳонларисиз грант асосида ўқишга қабул қилиниш учун имтиёз ва бир марталик пул мукофоти (БҲМнинг 50 барава ри) берилади. Энди эса бу низомга ўгартиришлар киритилди

Янги низомдаги ўзгаришлар

Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиши ҳамда унга Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси раҳбарлик қилиши белгиланди.

Бундан ташқари, мукофотни олиш учун талабгорнинг сўнгги 3 йил мобайнидаги ибратли фаолияти, таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқларига оид ҳужжатлар тақдим этилиши белгиланди. Илгари фақат икки йил давомида маълумот бериш керак эди.

Теги :
Jamiyat