$
 12559.86
-10.14
 13690.25
-8.54
 136.62
-0.29
weather
+26
Кечаси   +14°

"Метан "заправка"ларга 5 баробар кўп газ етказиб берилади" — Шавкат Мирзиёев

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Шавкат Мирзиёев ҳафта давомида газ қуйиш шохобчаларига газ етказиб бериш ҳажми 5 баробарга оширилганини маълум қилди.

Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига (АГТКШ) беш баробар кўпроқ газ етказилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни Наманган вилоятида тадбиркорлар билан учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади Миллий ахборот агентлиги бош директори ўринбосари Хушнудбек Худойбердиев.

Қайд этилишича, бир ҳафта ичида метан ёнилғи қуйиш шохобчалари кунига ҳозирги 1 миллион ўрнига 5 миллион кубометр газ олади.

Умуман олганда, саноат ва хизмат кўрсатишни тиклаш учун республика бўйича кунига 80 миллион куб метр газ ва 126 миллион кВт/соат электр энергияси етказиб берилади.

Ўзбекистонда 30 январдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолияти қайта тикланишни бошлаганди. Газ босими меъёрига келишига қараб тахминан 2−3 кунда барча метан «заправка»лар одатдаги режимда фаолият юритишни бошлаши қайд этилган.

Энергетика вазирлиги аномал совуқ сабабли 12 январдан айрим йирик ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилиб, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилганини маълум қилган.

Аномал совуқ ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолияти чеклангани сабабли Аи-80 русумли бензинга талаб ортган, бироқ таклиф ҳажми ёнилғи тақчиллиги ва АЁҚШларда узун навбатлар юзага келмаслиги учун етарли бўлмаган. 28 январдан «Ўзбекнефтгаз» компаниясининг UNG Petro АЁҚШларида Россиянинг АИ-80 бензини сотуви бошланган. РФда бундай ёнилғи тадбиркорларнинг махсус буюртмаси билан ишлаб чиқарилади.