$
 12198.28
-30.3
 14241.49
-41.49
 156.57
0.61
weather
+26
Кечаси   +14°

Ихтисослаштирилган мактаб-интернатида болалар заҳарланган

Zaharlanish

  Ижтимоий тармоқларда Док-1 Макс маш-машаси тугаб улгирмай, яна бир болалар билан боғлиқ заҳарланиш ҳолати кузатилгани ҳақида хабарлар тарқала бошлади. Аниқланишича, Сариосиёдаги мактаб-интернатида болалар овқатдан заҳарланган. 

32 нафар “келажак”

Маълумотларга кўра, Сариосиё туман ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 32 нафар ўқувчида 18 январь куни соат 22:00-24:00 оралиғида соғлиғи билан боғлиқ кўнгил айниши, ошқозон ва қоринда оғриқлар кузатилган. Мазкур ҳолат бўйича болалар туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. 

Инсонийлик доирасидан ташқарида

Баъзи манбалар туман ИИББ бошлиғи болаларни шифохонага олиб боришга рухсат бермагани, мактаб ҳамшираси унинг турмуш ўртоғи бўлгани учун ишни босди-босди қилишга уриниб, СЕС ходимларига мактаб спорт залида болаларни даволашни буюргани айтилмоқда.

Сабаб анқиланмаган

Маълумотларга кўра, мактаб-интернат ошхонасида аутсорсинг асосида “Азизбек Омад учқуни” МЧЖ фаолият олиб боради. 19 январ куни Сариосиё туман СЭС маркази томонидан мактаб-интернат ошхонасининг санитария ҳолати ўрганилиб, 18 январь куни ўқувчиларга берилган нонушта, тушлик ҳамда кечки овқат намуналари таҳлил учун олинган. 

Мактаб ҳақида 

Маълумот учун, Сариосиё туман ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 402 нафар ўқувчига 37 нафар ўқитувчи, 8 нафар тарбиячи таълим-тарбия бериб келади. Мактаб-интернат ётоқхонасига 120 нафар ўқувчи жойлашган. 

Расмий муносабат

Вазиятга Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан “Ҳозирда барча ўқувчиларнинг соғлиги яхши, дарс жараёнларда фаол иштирок этишмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаймизки, вазият ИИБ, СЭС ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан назоратга олинган", — дея изоҳ берилган.