$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

40 ёшгача бўлган раҳбарлар йиллик рейтинги эълон қилинди

YUKSALISH

Сўнгги бир неча йил мобайнида Ўзбекистоннинг вазирлик ва идораларида масъулиятли лавозимларга кўплаб ёш раҳбарлар тайинланди. Уларнинг аксарияти хорижда таълим олган, амалий иш тажрибасига эга ва ўзини намоён этишга муваффақ бўлишди. Вазирликлар раҳбарияти таркиби тубдан янгиланди. Бугунги кунда 24 нафар вазирдан 10 нафари (42 %и) — 40 ёшдан 45 ёшгача, 4 нафари (17 %и) — 46 ёшдан 50 ёшгача, уч нафари (12 %и) — 51 ёшдан 55 ёшгача бўлган кадрларни ташкил қилади.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда 2019 йилдан буён (https://t.me/uzbyuksalish/521 ва 2020 йилда https://t.me/uzbyuksalish/1899) Ўзбекистоннинг 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбар кадрлари рейтингини эълон қилиб келмоқда. Йил сайин номзодлар рўйхати кенгайиб, янги номлар билан тўлиб бормоқда. Бу йилгиси ҳам бундан мустасно эмас. Дастлабки рўйхатда турли даражадаги юздан зиёд бошқарувчилар ўрин олганди.

Бу йилги рейтингга биринчи марта киритилган номзодлар:

• Абат Файзуллаев, Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси;

• Абатбай Данияров, Қорақалпогъистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари;

• Бахтиёр Саидов, халқ таълими вазири;

• Бахтиёр Мустафоев, Марказий Осиё институти директори ўринбосари;

• Бобур Абдуллаев, Тошкент шаҳридаги Амити университети ректори;

• Дурдона Раҳимова, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари;

• Элбек Шукуров, Сергели тумани ҳокими;

• Ирода Тўлаганова, Теннис федерацияси бош котиби;

• Жамшид Эгамбердиев, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари;

• Милана Хаитова, “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ бошқаруви аъзоси;

• Одилжон Тожиев, Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари

• Қурбон Турсунов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари;

• Саидқаҳҳор Холхўжаев, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари;

• Умид Шодиев, Ўзбекистоннинг ЮНEСКОдаги элчиси;

• Хушнуд Худойбердиев, ЎзА бош директорининг ўринбосари;

• Юсуф Абсоатов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари.

Бугунги рақамлаштириш даврида давлат хизматига ёш кадрларни жалб этиш масаласи долзарб вазифалардан бўлиб турибди. Бу, айниқса, аҳолисининг қарийб 18 миллион нафари ёшларни ташкил этадиган Ўзбекистон воқелигида аҳамиятлидир. Келгуси ўн йил ичида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони яна 12 фоизга ошиши кутилмоқда. Ёш кадрларни раҳбарлик лавозимларига илгари суриш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш турли соҳаларда инновацияларни жорий этишга, бошқарувда янгича ёндашишга ва замонавий усулларни қўллашга кенг имкон яратади.