$
 12980.16
44.89
 14606.57
239.37
 161.63
1.16
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Қашқадарёдаги ИТҲ да 3 киши вафот этди. Улар орасида 1 яшар чақалоқ ҳам бор

Қашқадарёдаги ИТҲ да 3 киши вафот этди. Улар орасида 1 яшар гўдак ҳам бор

Чироқчида содир бўлган оғир оқибатли ЙТҲда 3 киши қурбон бўлди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ Ахборот хизмати.

Хабарга кўра, 2020 йилнинг 19 август куни соат 18:30 ларда, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани 4Р-84 “Яккабоғ-Чироқчи-Шўрбозор” автомобиль йўлининг 38-километрида ҳайдовчи 1987 йилда туғилган Б.Э. “Нексия” русумли автомобилни бошқараётиб, қувиб ўтиш қоидаларини бузиши оқибатида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1983 йилда туғилган О.С. бошқарувидаги “НOWO” русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.

Натижада, “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси 33 ёшли Б.Э. ҳамда йўловчилари 67 ёшли Б.Х. ва 1 яшар А.Н.лар оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этишган.

Шунингдек, ушбу автомобиль йўловчиси 26 ёшли О.Т. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теги :
Jamiyat