$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

Алишер Саъдуллаев Ёшлар ишлари агентлигига директор этиб тайинланди

Алишер Саъдуллаев Ёшлар ишлари агентлигига директор этиб тайинланди Алишер Саъдуллаев

Президент қарори билан Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг расмий телеграм каналида хабар берилди.

Шу муносабат билан, Алишер Саъдуллаев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, Агентлик Президентнинг 2020 йил 30 июндаги Фармони билан ташкил этилган.