Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Оғир атлетикачи Достон Ёқубов Қатарда 3 та олтин медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Достон Ёқубов Қатарда 3 та олтин медални қўлга киритди

1 daqiqa o‘qiladi

Фото: Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Достон Ёқубов Қатардаги халқаро мусобақада учта олтин медални қўлга киритди.

Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўтказилган 7-Халқаро Қатар кубоги мусобақасида ўзбекистонлик спортчи Достон Ёқубов 3 та олтин медални қўлга киритди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати.

-73 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи даст кўтаришда 137 кг, силтаб кўтаришда 175 кг тош кўтариб, энг яхши натижани қайд этди.

Қолаверса, иккикурашда 312 килограмм натижани кўрсатган Достон Ёқубов медаллар жадвалида пешқадамлик қилди.