$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

22 ёшли йигит ўзидан 30 ёш катта маҳалладошини уриб ўлдирди

Самарқанддаги қотиллик

22 ёшли йигит ўзидан 30 ёш катта маҳалладошини уриб ўлдирди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 2020 йил 11 июнь кунидан 12 июнь кунига ўтар кечаси соат 01:30 да Самарқанд тумани “Янгиариқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 52 ёшли Т.Б. ва 22 ёшли М.С.лар ўртасида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик сабаб М.С. фуқаро Т.Б.ни юз соҳасига қўллари билан уриб тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Натижада, Т.Б. Самарқанд тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро М.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича М.С. ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фуқаро Т.Б. шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан 22 июнь куни шифохонада вафот этган. Жиноят иши эса ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” бандига қайта малакаланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.