Яшил инновациялар бўйича техник ҳамкорлик механизмлари юзасидан минтақавий семинари бўйича
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 апрелдаги ПҚ-3682-сон ҳамда 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3698-сон қарорида Ўзбекистон Республикасида инновацион инфратузилмани янада такомиллаштириш, тадбиркорликни, инвестицион салоҳиятни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда бир қатор масъул вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда «InnoWeek.Uz» инновацион ғоялар ҳафталигини ўтказиш белгиланган.
3 daqiqa o‘qiladi

Ташкилотчилар
• Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги
• Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани учун Иқтисодий ва Ижтимоий Комиссиясининг (ESCAP) Осиё ва Тинч океани технологиялар трансфери маркази ҳудуди (АПCТТ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 апрелдаги ПҚ-3682-сон ҳамда 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3698-сон қарорида Ўзбекистон Республикасида инновацион инфратузилмани янада такомиллаштириш, тадбиркорликни, инвестицион салоҳиятни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда бир қатор масъул вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда «InnoWeek.Uz» инновацион ғоялар ҳафталигини ўтказиш белгиланган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 17-21 октябрь кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан вазирлик биноси ва унинг ҳудудида «InnoWeek.Uz-2022» инновацион ғоялар ҳафталигини ўтказиш режалаштирилган.
Ушбу ҳафталик доирасида 19-октабрь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳудудида ва Осиё ва Тинч Океани Технологиялар Трансфери Маркази билан ҳамкорликда «Яшил инновациялар бўйича техник ҳамкорлик меҳанизмлари» мавзусида Минтақавий семинар ўтказилди.
Иқлим ўзгаришининг ортиб бораётган таҳдидлари ва муаммолари ва улар билан боғлиқ экологик муаммолар ишлаб чиқариш, истеъмол қилиш ва яшашнинг янги усулларини ўрганиш ва қабул қилишни талаб қилди.
Қўшма илмий-тадқиқот дастурлари, билим ва тажриба алмашиниш, сиёсат тарғиботи ва ихтисослашган технологиялар ва инновацион тармоқлар/марказлар томонидан соҳадаги бошқа етакчи ташкилотлар билан ҳамкорликда техник ёрдам кўрсатиш, минтақавий ҳамкорлик механизмлари яшил инновацияларни ривожлантириш, узатиш, қабул қилиш ва тарқатишда муҳим рол ўйнайди. Давлат-хусусий шериклик ва хусусий секторни жалб қилиш каби баъзи механизмлар ҳам яшил инновацияларни ривожлантириш учун катта салоҳиятга эга.
Яшил инновацияларни ривожлантириш учун минтақавий платформалар орқали техник ҳамкорликни рағбатлантириш бўйича илғор тажрибалар ва стратегияларни алмашиш сиёсатчиларнинг мавжуд имкониятлар ва улардан қандай фойдаланиш ҳақида хабардорлигини ошириш учун жуда муҳимдир. Мазкур тадбирда атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши хавфини камайтириш ва иқтисодий самарадорликни оширишга қаратилган яшил инновациялар ёки янги технологиялар глобал муаммолар муҳокама қилинди.
Ташкил қилинган мазкур Минтақавий семинар Марказий Осиё ва дунёнинг етакчи мамлакатларидан келган мутахассис, эксперт ва илмий соҳа вакилларини яшил инновациялар бўйича асосий муаммолар ва имкониятларини ҳамда илмий техник ҳамкорлик қилиш йўлларини ўзаро муҳокама қилиш учун бирлаштирди. Шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларига иқлимга оид мажбуриятларни бажаришда кўмаклашиш, яшил энергетикага ўтишда инновациянинг роли, технологиялар ва молиявий ресурслар масалаларини муҳокама қилинди.
Минтақавий ҳамкорликнинг асосий механизмлардан бири бу яшил инновацияларни ривожлантириш, технологияларни трансфер қилиш, илмий-тадқиқот дастурлари, билим алмашиш, сиёсатни тарғиб қилиш ва ихтисослашган технологиялар ва инновацион тармоқлар/марказлар томонидан соҳадаги бошқа етакчи ташкилотлар билан ҳамкорликда техник ёрдам кўрсатишдир. Давлат-хусусий шериклик ва хусусий секторни жалб қилиш каби баъзи механизмлар ҳам яшил инновацияларни ривожлантириш учун улкан салоҳиятга эга. Яшил инновацияларни ривожлантириш учун минтақавий платформалар орқали техник ҳамкорликни рағбатлантириш бўйича илғор тажриба ва стратегияларни алмашиш сиёсатчиларнинг мавжуд имкониятлар ва улардан фойдаланиш усуллари ҳақида хабардорлигини ошириш учун жуда муҳимдир.
Семинар давомида Хитой ШҲТ технологиялар трансфери маркази раҳбари Жаноб Чжао Зҳонгюан “Яшил инновациялар бўйича тадбиркорлик ва стартапларни қўллаб-қувватлаш учун бизнес моделлари ва молиялаштириш механизмлари” мавзусида, шунингдек Германиянинг Шарқий Германия бизнес ассоциациясининг «Green Deal» кичик ва ўрта бизнес билан алоқа қилиш бўлими раҳбари Жаноб Женс Боэҳлманн ва бошқа минтақа вакиллари ўз баёнотлари билан иштирок этишди.







