$
 12557.56
-34.15
 14809.13
-12.57
 159.44
-0.74
weather
+26
Кечаси   +14°
oguads

Отабек Умаров тарк этган лавозимларга янги раҳбарлар тайинланди

Отабек Умаров тарк этган лавозимларга янги раҳбарлар тайинланди

Аввалроқ Ўзбекистон триатлон федерацияси ва Аралаш жанг санъати (ММА) ассоциацияси раҳбари Отабек Умаров эгаллаб турган лавозимларни тарк этгани ҳақида хабар берган эдик. Эндиликда унинг ўрнига кимлар тайинлангани маълум бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, бугун Ўзбекистон ММА ассоциацияси ва триатлон федерациясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Отабек Умаровнинг асосий вазифасида иш ҳажмининг ортганлиги, қолаверса, Ўзбекистондаги эпидемиоголик вазиятдан келиб чиққан ҳолда унинг раҳбар сифатидаги ўз ваколатларини муддатидан аввал тугатиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилган.

Йиғилишда Триатлон федерацияси раислигига Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши Котиби Виктор Маҳмудов, ММА ассоциацияси раислигига эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Баҳодир Курбанов сайланган.