$
 12980.16
44.89
 14606.57
239.37
 161.63
1.16
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Отабек Умаров Триатлон федерацияси ва ММА раҳбарлигидан кетди

Отабек Умаров Триатлон федерацияси ва ММА раҳбарлигидан кетди

Ўзбекистон триатлон федерацияси ва Аралаш жанг санъати (ММА) ассоциацияси раҳбари Отабек Умаров мазкур лавозимларни тарк этганини маълум қилди.

У бу лавозимларни тарк этиши сабабларини қуйидагича изоҳлаган:

“Бугун жуда кўп ўйланиб чиқарган қарорим ҳақида айтишга жазм қилмоқдаман. Бу қарорга келишим осон бўлгани йўқ — Триатлон федерацияси ва Аралаш жанг санъати ассоциацияси раҳбарлигида ўтказган вақтим мобайнида мамлакатимизнинг чинакам фахрлари ҳисобланадиган иқтидорли ва истиқболли спортчиларга жуда боғланиб қолган эдим.

Ўз-ўзидан, айни пайтда рўбарў бўлиб турган қийинчиликларни енгиш учун ҳар биримиздан бор куч-ғайратимизни сарф этиш талаб этилади. Пайдо бўлган вазиятда давлат хизматини олиб бориш, жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ вазифалар принципиал янги характер касб этиши ва мисли кўрилмаган масъулият даражаси талаб қилишини яхши тушуниб турибман. Бу менда спорт ташкилотларида эгаллаб турган лавозимини тарк этишдан ўзга танлов қолдирмаяпти.

Триатлон федерацияси ҳам, ММА ассоциацияси ҳам вақт ва эътибор талаб қилади, янги шароитларда эса мен буни кафолатлай олмайман”.

Отабек Умаров бу лавозимларга номзодлар танлангани, овоз бериш йўли билан тайинланиб, расман эълон қилингунича уларнинг кимлиги сир бўлиб қолишини билдирган.

“Мен учун қадрли бўлган ташкилотларни бошқариш учун тайинлашга кимни лойиқ деб топишмасин, улар менинг қўллаб-қувватлашимга ишонишлари мумкин, чунки мен миллий спортнинг қизғин мухлиси ва элчиси бўлиб қолавераман”, дейди у.

Маълумот учун, Отабек Умаров 2019 йилнинг 7 мартидан Ўзбекистон Триатлон федерацияси раиси, 2019 йилнинг 8 ноябридан эса ММА ассоциацияси президенти сифатида фаолият юритиб келаётганди.