$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

COVID-19: яна 4 ҳудудда 234 та касалланиш ҳолатлари аниқланди

коронавирус

2020 йил 15 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 234 тага кўпайиб, 34 251 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 185 нафари Тошкент шаҳрида, 37 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Наманган вилоятида, 4 нафари эса Хоразм вилоятида, тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 61 ёшли эркак ҳамда Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли эркак, жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 28 661 нафари (84 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 5 367 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 289 нафари оғир, 362 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Jamiyat