$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда “Yoshlar media xoldingi” ташкил этилади. Унга бошланишига 46 млрд. сўм ажратиляпти

Ўзбекистонда “Yoshlar media xoldingi” ташкил этилади. Унга бошланишига 46 млрд. сўм ажратиляпти

Вазирлар Маҳкамасининг ““Yoshlar media xoldingi” акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори жамоатчилик муҳокамаси учун қўйилди.

Қарор лойиҳага кўра, “Yoshlar” телерадиоканали” акциядорлик жамиятининг, “Yosh kuch” журналининг, “Ёшлар овози” – “Молодёжь Узбекистана” газеталарининг, “Ёшлар” нашриёт уйининг 100 фоизлик улушларини;

“Озод юрт тўлқинлари” масъулияти чекланган жамиятининг 61 фоизлик (“Mening yurtim” (MY5) телеканали), “Ёшлар овози” масъулияти чекланган жамиятининг (“Ёшлар овози” радиоси) 49 фоизлик улушларини Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигига бериш ва улар негизида акциядорлик жамияти шаклидаги “Yoshlar media xoldingi” ташкил этиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, бир ой муддатда Медиа холдингга қурилиш, моддий-техник таъминоти ва бошқа харажатлари учун 2020 йилда 46 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилишини ҳамда 2021 йил давомида медиа контент (махсус ва ахборот дастурлари, ижтимоий роликлар, интеллектуал лойиҳалар ва бошқалар) тайёрлаш, рисола ва ёш ижодкорларнинг илк китобларини чоп этиш учун асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ маблағ ажратилиши белгианган. Бунда Медиа холдинг учун Тошкент шаҳрида медиа фаолият талабларига жавоб берадиган алоҳида бинони бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш вазифаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев)га топширилади.

Айни пайтда, Вазирлар Маҳкамасининг “Yoshlar” телерадиоканали” акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 21 августдаги 649-сон қарори ўз кучини йўқотади.

Теги :
Жамият