$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

28-ўлим: COVID-19 юқтирган яна бир бемор вафот этди

коронавирус ўлим

Коронавирус инфекциясига чалинган ва сурункали касалликлардан даволаниб келган бемор вафот этди, дея ҳабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. 

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 59 ёшли эркак фуқаро жорий йилнинг 2 июль куни ўта оғир ҳолатда пойтахтдаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган. 

Унга “Юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги, инфарктдан кейинги кардиосклероз, икки томонлама пневмония” ташхиси қўйилган.

Бундан ташқари, беморда коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.

Бемор охирги 7 йил давомида юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган ва мунтазам гемодиализ муолажасини олиб турган. 

Шифокорлар томонидан стандарт асосида кўрсатилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамай бемор шу куннинг ўзида ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этган.