$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

+184. Яна 3 ҳудудда COVID-19 касаллиги қайд этилди

коронавирус Иллюстрация

2020 йил 17 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 184 тага кўпайиб, 35 513 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 155 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли аёл ҳамда Тошкент туманида яшаган 59 ёшли аёл, жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 30 973 нафари (87 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 4 306 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 813 нафари оғир, 234 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Jamiyat