$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Пойтахтда яна икки бемор коронавирусдан вафот этди

коронавирус ўлим

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, Тошкент шахрида яшовчи икки бемор коронавирус оқибатида вафот этган.

Улардан бири 50 ёшда бўлиб, 16 июль куни унда “COVID-19” тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган. 

Беморга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси асорати билан кечган.

Шунингдек, бемор қандли диабет, гипертония ва эпилепсия ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Бироқ беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

61 ёшли иккинчи бемор 10 июль куни ўзида коронавирус инфекциясининг белгиларини сезгач, уйда даво муолажаларини олган. Бироқ аҳволи оғирлашгач, 20 июль куни шифокорга мурожаат қилган ва тиббиёт муассасасида стационар режимда даволанишга ўтказилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, инфекцион токсик шок асоратлари билан кечган.

Беморда юрак ишемик касаллиги, гипертония ҳамроҳ касалликлари ҳам бўлган.

Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган. 

Теги :
Jamiyat