$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

«Навбаҳор – Пахтакор» ўйинидаги тартибсизликлар ортидан жиноий иш қўзғатилди. 6 киши жавобгарликка тортилган

«Навбаҳор – Пахтакор» ўйинидаги тартибсизликлар ортидан жиноий иш қўзғатилди. 6 киши жавобгарликка тортилган

Аввалроқ Наманган шаҳар «Навбаҳор» ўйингоҳида «Навбаҳор» ва «Пахтакор» футбол клублари ўртасида ўтказилган учрашувда ҳакамнинг сўнгги дақиқада наманганликлар дарвозасига пеналти белгилаши ортидан тартибсизликлар келиб чиққани ҳақида хабар берилганди.

Шу куни ўйингоҳга жами 15800 нафардан ортиқ мухлис ташриф буюрган. Учрашувнинг 89-дақиқасида ҳакам “VAR” тизими орқали «Навбаҳор» дарвозасига пенальти белгиланиб, якунда 1-2 ҳисоб билан «Пахтакор» ғалабани илиб кетди. Пеналти белгиланган ҳолат баҳсли бўлгани сабаб муҳлислар орасида кескин норозилик бошланиб, ҳакамни ҳақорат қилишга тушиб кетишди ва унга қарата буюмларни улоқтира бошлашди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматига кўра, ҳакам, меҳмон ўйинчилар ва “Пахтакор” фан клубининг 35 нафар аъзолари ИИБ ходимлари назоратида Наманган шаҳридан кузатиб қўйилган.

Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми "в", "г" бандлари бўйича жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирга қадар 6 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси, 1 нафар фуқаро эса 183- ва 194-моддалари бўйича жавобгарликка тортилгани айтилмоқда.

Теги :
Жамият