Хоразмдаги Innoweek-2022 да 120 дан ортиқ инновацион ишланмалар намоиш этилди.
Сўнгги вақтларда давлатимиз томонидан инноватор ёшларни қўллаб-қувватлаш, чекка ҳудудлардаги иқтидорли ёшларни кашф қилиш мақсадида жуда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
1 daqiqa o‘qiladi

Шундай ташаббуслардан бири “Innowek-2022” инновацион ғоялар кўргазмаси саналади. Водийда муваффақиятли ташкил этилган мазкур тадбир, энди 28-29 июл кунлари Хоразмда ташкил қилинди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ишбилармон ва ёш олимларни, стартап эгаларини битта майдонга тўплаш, улар учун имкониятлар яратиш, лойиҳаларни ривожланишида кўмакчи бўлиш ҳисобланади.
Тадбирда120 дан ортиқ инновацион ишланмалар, технологиялар ва маҳсулотлар намойиш этилди. Шунингдек, кўргазма доирасида вилоятдаги иқтидорли ёшларни қамраб олиб уларнинг инновацион лойиҳаларни рағбатлантиришга қаратилган Technoways технологик ривожланиш марафони ўтказилди. Мазкур марафонда жами 44 нафар иқтидорли ёшлар ўзларининг инновацион ғоялари ва ишланмалари билан иштирок этдилар. Энг яхши 3 та лойиҳа саралаб олиниб, энг сўнги русумдаги ноутбук, ва 3D принтерлар билан рағбатлантирилди.
Бундан ташқари, кўргазма доирасида тадбиркорлар ўртасида бир нечта ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Бу тадбиркорлар учун янги лойиҳалар билан танишиш, маҳсулотларни ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтири



