$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Хитой COVID-19 га қарши биринчи вакцинани патентлади

Хитой COVID-19 га қарши биринчи вакцинани патентлади

Хитой Давлат интеллектуал мулк идораси томонидан COVID-19 га қарши биринчи вакцинага патент берилди. Бу ҳақида Хитойнинг “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Агентликка кўра, “вакцина сичқонлар ва Гвинея чўчқаларида яхши самара берган ва қисқа вақт ичида уларда кучли тўқимали ва гуморал иммунитет реакциялари кузатилган.

“Ушбу вакцина устидаги клиник синовларнинг биринчи ва иккинчи босқичлари якунланди ҳамда хавфсизлиги ва иммуногенлиги тасдиқланди”, деб ёзмоқда агентлик.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин мамлакатда жаҳонда биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши вакцина рўйхатдан ўтказилганини эълон қилганди.