$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Путин COVID-19’га қарши илк вакцина рўйхатга олинганини эълон қилди

Путин COVID-19’га қарши илк вакцина рўйхатга олинганини эълон қилди

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин мамлакатда жаҳонда биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши вакцина рўйхатдан ўтказилганини эълон қилди. Бу ҳақида у ҳукумат вакиллари билан бўлиб ўтган видео-конференция вақтида айтиб ўтган.

Аввал хабар берганимиздек, Россиянинг Николай Гамалея номидаги миллий тадқиқот марказида синовдан ўтказилаётган вакцина дастлаб шифокорларда, сўнг 2021 йил 1 январидан бошлаб муомалага чиқарилади.

Путиннинг сўзларига кўра, унинг қизларидан бири ҳам вакцинани синаб кўришда кўнгилли сифатида қатнашган. “Дастлаб унинг тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилди, кейин ўтиб кетди. Иккинчи уколдан кейин ҳам яна шундай бўлди. Ҳозир ўзини анча яхши ҳис қиляпти”, деди Путин.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Михаил Мурашко вакцинани Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология маркази ҳамда «Биннофарм» компанияси ишлаб чиқаришини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда тайёрланаётган вакцинани сотиб олишга 20 га яқин давлат қизиқиш билдираётганди.