Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Хориждаги ўзбеклар хайрияси ҳисобидан “Сардоба” фожиасидан жабр кўрган туманларга тез ёрдам машиналари олиб берилди

“Сардоба” фожиаси муносабати билан GoFundMe платформасида ташкил этилган хайрия акцияси натижасида Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин туманлари тиббиёт бирлашмаларига биттадан, жами учта “Дамас” тез тиббий ёрдам машинасини топширилди. Бу ҳақида блогер Хушнуд Худойбердиев хабар бермоқда.

1 daqiqa o‘qiladi

Акцияда, асосан, хориждаги ўзбеклар иштирок этган ва жами 294 киши эҳсонга ўз ҳиссасини қўшган. Саховатли инсонлар ёрдами билан 19 минг 949 АҚШ доллари йиғилган.

Хушнуд Худойбердиевнинг маълум қилишича, машиналар учун етмай қолган 28 млн 720 минг сўм маблағни “ЎзАвтоСаноат” АЖ хайрия сифатида ўтказиб берган.