$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Халқаро ҳамкорлик янада кенгайтирилмоқда

xalqaro-xamkorlik

Мазкур Меморандум томонлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва ишонч тамойилларига мувофиқ тузилган бўлиб, унинг доирасида давлат активларини бошқариш ва давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш жараёнларини такомиллаштириш йўналишлари, шунингдек, корпоратив бошқарув шакллари ва усуллари соҳасида ҳамкорлик қилиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда корпоратив бошқарувнинг ривожланишига амалий ёрдам беришга қаратилган жараён ишга туширилиши кўзда тутилган. Хусусан, корхоналар, ташкилотлар, компаниялар вакиллари иштирокида кадрлар малакасини ошириш ва корхоналарда техник ҳамда технологик стратегияларни ишлаб чиқиш, хусусийлаштиришдан кейинги муваффақиятли лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшма семинарлар, тренинглар, конференциялар ва ўқув курслари ташкил этилади.

Маълумот учун, Германиянинг Шарқий бизнес уюшмаси Шарқий ва Жануби-Шарқий Европа, Россия ва Марказий Осиёдаги немис компаниялари учун бизнес шароитларни яхшилашга, Mangold Consulting GmbH компанияси Германия ҳамда хориждаги миллий ва халқаро компанияларга, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ишбилармонларга маслаҳат беришга ихтисослаштирилган.

Реклама хукики асосоида