$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Смартфонларнинг янги – Wiko француз бренди энди Ўзбекистонда!

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ucell Ўзбекистон бозорида биринчи бўлиб Wiko бренди смартфонларини тақдим этмоқда.

Ўн йилдан ошиқ тарихга эга бўлган бу бренд французча нафосат ва ҳашамдор дизайнни Хитой технологик инновациялари билан самарали бирлаштирган. Wiko смартфонлари нафақат Франциянинг, балки Ғарбий Европанинг барча бозорларида барқарор талаб билан қўлланмоқда.

Ушбу бренднинг Ўзбекистонда сотувга қўйилган биринчи смартфонлари Wiko T3 ҳамда Т10 моделлари бўлди.

Wiko T3 модели икки хил рангда тақдим этилган: «ҳашамдор тилла ранг» ва «классик қора». Ўзига хос услубдаги ромсиз девайс диагоналига 6,6 дюймлик сифатли экран, 5000 мА/соатлик бақувват аккумулятор, шунингдек сунъий онгли учталик камера билан жиҳозланган: асосий 48 МПлик, ультра кенг бурчакли 5 МПлик ва саҳна чуқурлигини ўлчаш учун 2 МПлик объектив. Ушбу модель 4 ГБлик тезкор ва 128 ГБлик доимий хотирали конфигурацияда тақдим этилган. Бу эса иловаларнинг тезкор ишлашини таъминлайди, шунингдек қўшимча хотира картаси уламасдан ҳам кўплаб чиройли суратларни сақлашга имкон беради. 

Ucell сотув офислари пештахталарида бу смартфоннинг нархи – 2 410 000 сўм.



Wiko T10 модели – ҳамёнбоп смартфонлар туркумининг дадил вакили. Wiko T10 смартфони диагоналига 6,5 дюймлик тўлиқ экранли дисплейга, тескари қувватлаш (тақилувчи электроника учун) функцияли 5000 мА/соатлик қудратли аккумуляторга, шунингдек, 64 ГБлик сиғимдор хотирага эга. Бу бежирим ва юпқа девайс фойдаланувчига кун давомида зарур бўладиган барча функциялар билан бойитилган. Т10 икки хил: «ярим тундек қора» ва «зумраддек яшил» рангларда чиққан. 

Яна бир ёқимли янгилик – Ucell сотув офисларида бу смартфон нархи 1 800 000 сўмни ташкил этади.