$
 12198.28
-30.3
 14241.49
-41.49
 156.57
0.61
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон автомобиль йўллари бўйича МДҲда 4-ўринда

uzautoo

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари узунлиги бўйича 4-ўринда эканлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги тақдим этган маълумотларга кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг узунлиги — 42,9 минг километрни ташкил этган.

Рейтинг натижалари

2023 йилнинг 1 январь ҳолатига МДҲ давлатларида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари узунлиги қуйидагича қайд этилган:

Россия – 1 575,6 минг км;

Беларус – 104,1 минг км;

Қозоғистон – 94,8 минг км;

Ўзбекистон – 42,9 минг км;

Озарбайжон – 28,3 минг км;

Молдова – 9,5 минг км;

Арманистон – 7,5 минг км.

Локал ҳолат

Солиштириш учун, ўтган йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси бўйича умумфойдаланадиган автомобиль йўлларининг узунлиги 42 869 километрни, шу жумладан қаттиқ қопламали йўллар 42 299 километр (жамига нисбатан 98,7 %)ни ташкил қилган. Ҳудудлар кесимида умумфойдаланадиган автомобиль йўлларининг энг катта қисми Навоий (4 666,5 километр ёки жамига нисбатан 10,5 %), Тошкент (4 422,3 километр ёки 9,9 %), Фарғона (4 160,8 километр ёки 9,4 %) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси (4 262,1 километр ёки 9,6 %)га тўғри келган. Маълумот учун, Тожикистонда умумфойдаланадиган автомобиль йўлларининг узунлиги 27,0 минг км, Беларус Республикасида 86,6 минг км, Қозоғистонда 95,4 минг км,ни ташкил этган.